Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланган китоб дўкони иш бошлади

2018-05-07 | Маданият

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида “Китоб дунёси” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий усулда барпо этилган уч қаватли “Чағониён” китоб марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Кенг жамоатчилик вакиллари, шоир ва ёзувчилар, туман фаоллари ва аҳолиси, ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш юзасидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида сўз олганлар таъкидлади. 

– Бу ерда 15 мингга яқин бадиий, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа китобларни харид қилиш, ўқиш имконияти мавжуд. Кутубхона янги китоблар билан узлуксиз бойитилиб, электрон кутубхонани бадиий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа электрон китоблар билан кенгайтириб боришни мақсад қилганмиз, – дейди Денов тумани “Китоб дунёси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И. Худойбердиев. 

Дарвоқе, янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур “Чағониён” китоб марказида китобхонлар учун барча замонавий шароит яратилган. Бинонинг қурилиш ишларига 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланган. 

Сурхондарё вилоятида 1 минг 100 дан ортиқ кутубхона ва ахборот-ресурс маркази, ўттиздан ортиқ китоб дўкони китобхонларга хизмат кўрсатмоқда. Жойларда замонавий қулайликларга эга янги китоб дўконлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилаётир. 

Вилоят марказида янгидан қурилиб, шу йил фойдаланишга топширилган Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона маркази 225 минг китоб ва 5 мингга яқин электрон китоб фондига эга. Янги маърифат марказда Book-kafe ва “Китоб олами” савдо дўкони, Wi-Fi ҳудуд ташкил этилган. Салобатли марказда бир йилда юз мингдан ортиқ китобхоннинг эҳтиёжини қондириш имконияти яратилган. 

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Сурхон Нашр” нашриёти ҳамкорлигида жорий йил вилоятда илк марта ўтказилган “Энг намунали китоб дўкони” кўрик-танлови ҳам Ватанимизда китоб мутоллааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир. 

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться