Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Асқар Мамин: Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратаётган эътибори барчага намуна бўлмоқда
2018-05-06 | Сиёсат
Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Асқар МАМИН давлатимиз раҳбари билан мулоқотдан сўнг ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:
– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувимиз ғоят самарали кечди. Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги кенг кўламли муносабатларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдик.
Қозоғистонда 2018 йил – Ўзбекистон йили деб эълон қилингани муносабати билан белгиланган барча тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Бу мамлакатларимизнинг дўстона алоқалари ривожига янги руҳ бағишламоқда.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги амалий қадамлари барча давлатларга ўрнак бўлмоқда.
Манба: ЎзА