Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича шартнома олишнинг муддати 11 иш кунидан 3 иш кунига қисқартирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Мазкур Регламент билан юридик ва жисмонй шахсларни газ тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахоборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.
Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича шартнома олишнинг муддати 11 иш кунидан 3 иш кунига қисқартирилди.
Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш учун тақдим этиладиган 2 та ҳужжатлар бекор қилиниб, анкета тўлдирилиши билан чекланди.
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича ишларни истеъмолчининг ҳоҳишига кўра ҳудудий газ таъминоти корхонаси ёки бошқа газ таъминотига улаш ишлари билан шуғулланувчи ташкилотлар билан тузиш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, мурожаат этувчилар юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.
Юқоридаги Регламент орқали газни ҳисобга олиш тизимини пломбалаш тартиби белгилаб берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали