Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонда сайёр учрашувлар давом этмоқда!

2018-05-04 | Жамият

Андижон вилоят божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари раҳбарлигида Юртбошимиз томонидан экспорт- импорт операцияларини тартибга солиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек экспортёр корхоналар фаолиятида учраётган муаммолар, тўсиқлар ва таклифлари ўрганиш, шунингдек божхона соҳасига оид муаммоларини бартараф этиш мақсадида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот тарзда бошқарманинг маъмурий биносида хамда жойларда экспортёр корхоналарда сайёр учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда божхона ходимлари билан бир қаторда, вилоятдаги экспор-импорт операциялари билан шуғулланувчи корхоналар вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари, шунингдек божхона брокерлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда вилоят божхона бошқармасининг тегишли таркибий тузилма ходимлари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашув давомида тадбир иштирокчиларига мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, мамлакатимизда маҳаллийлаштириш дастури асосида миллий рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилаётгани, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3351-сон, 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3377-сон ва 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3512-сон қарорлари ҳамда 2017 йил 5 декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5276-сон ҳамда 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5303-сон Фармонлари билан божхона чегараси орқали товарлар ва валюта бойликларини олиб ўтиш, товарларни экспортга расмийлаштиришда киритилган қулайлик ва имкониятлар тўлиқ етказилди.

Бундан ташқари, соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳияти иштирокчилар эътиборига етказилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони асосида тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш борасида енгилликлар киритилганлиги айтилиб, ҳужжатда тадбиркорлар учун берилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган, фаолиятлари давомида учраётган муаммоли масалалар юзасидан таклифлар, шунингдек янги қабул қилинган хуқуий хужжатлар юзасидан барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться