Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Канн кинофестивалида илк бор ўзбек киноси

2018-05-04 | Маданият

71-Канн халқаро кинофестивалида илк марта «Uzbekistan» павильони ташкил этилади.

Жорий йилнинг 8-19 май кунлари Франциянинг машҳур Круазет соҳили бўйидаги Фестиваллар ва конгресслар саройида биринчи маротаба тақдим этиладиган юртимиз павильони Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази, «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилмоқда.

Кинематографияни ривожлантириш маркази дунёнинг биринчи рақамли халқаро кинофестивали Канн кино бозори дирекцияси билан шартнома имзолаган. Ҳар йили ташкил этиладиган кино бозори дунё киноси саноатидаги асосий маданий воқеалардан бири ҳисобланади. Ўтган йилнинг ўзида мазкур тадбирда жаҳоннинг 118 мамлакатидан 12 мингдан ортиқ киши иштирок этган ва бу кўрсаткич йил сайин ортиб бормоқда.

Павильон қатнашчилари кино бозорида турли мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистон киноижодкорларининг фильмлари ҳамда мамлакатимизнинг бой кино локацияси ҳақида маълумотларни тақдим этиб, республикамизнинг маданий ва маънавий қадриятлари билан уларни яқиндан таништиради. Шунингдек, павильонда 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган, шу йилдан бошлаб халқаро кинофестиваль мақомини олган «PROlogue», яқинда республикамизда ташкил этилган Ўзбекистон кинокомиссияси ҳамда Республика кинопрокат маркази тақдимоти ҳам ўтказилади.

Юртимиз павильони халқаро майдонда мамлакат имижини ошириш, келажакда республикамизнинг истеъдодли киноижодкорларини дунё миқёсида танитиш, Ўзбекистон кино санъатига халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш, шу билан бирга «PROlogue – 2018» кинофестивалида кўплаб хорижий мутахассис ва киноижодкорларининг иштирокини таъминлашда катта аҳамият касб этади.

Кинематографияни ривожлантириш марказида ташкил этилган матбуот анжуманида «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров, Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси О.Абдушукуров, Республика кинопрокат маркази директори М.Мухторов мамлакатимизда санъатнинг барча турлари қатори кинематографияни ҳам ривожлантириш, соҳа учун янги имкониятлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 
 

М.Тошқораева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться