Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сўз ва ахборот эркинлигини мустаҳкамлаш кафолати

2018-05-03 | Жамият

Пойтахтимиздаги «Зарафшон» кинокоцерт залида 3 май Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган «Ахборот соҳасидаги рақобат, бозор муносабатлари ривожланиши жараёнларида ОАВ эркинлигини мустаҳкамлаш кафолатлари: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизнинг янги ривожланиш босқичида сўз ва ахборот эркинлигини таъмильаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самаралрини бераётгани таъкидланди.

Оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, уларнинг эркин ва самарали фаолият юритиши ва ривожланиши учун зарур шароитларни яратиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев иштирок этди ҳамда Халқаро давра суҳбати ишига муваффаққият тилади.

Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Поделиться