Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари муносиб эътирофда
2018-05-03 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида жорий йилнинг 1 май куни Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамдаёшлар томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтимиздаги бир нечта хонадонга ташриф буюрилди.
Мазкур ташрифлар давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига алоҳида эътибор кўрсатилиб, уларга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
Фахрийларимизни шарафлаш мақсадида,ўша давр шукуҳини ўзида акс эттирган куй-қўшиқлар куйланган ҳолда хонадонларга, ҳарбий ва миллий либосларда кириб борилди.
Мазкур ташрифлар давомида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан фақатгина ҳарбийлар ҳолидан хабар олиш билан чекланилмасдан, балки улардаги мавжуд бўлган муаммоларни жойида ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ташрифларда янги ташкил этилган туман бўлимлари раҳбарларининг иштироки ҳамда уларнинг фахрийларимиздан дуо олган ҳолда иш бошлашлари замирида катта ҳикмат бор.
Ўз навбатида хонадонларга ташриф буюрган ёшлар ҳам, бу каби отахонларимиз кўрсатган жасорат учун ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.
Сир эмас, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг кеча ва бугунги саъй-ҳаракатлари туфайли юртимизда ҳукм сураётган осойишталик, тинчлик боис мамлакатимиз яратувчанлик, улкан қурилиш ва ободонлаштириш майдонига айланган.
Шу боисдан ҳам юртимиздаги фахрийларимиз ҳолидан хабар олиш мақсадида “9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни” арафасида хабар олиш ва уларга эътибор кўрсатиш ҳар бир фуқаронинг бурчи бўлиши лозим.
Бу каби илғор ғояларни илгари суриш мақсадида, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ёшлари иштирокида пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом истироҳат боғигаҳам ташриф буюрилди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, кенг жамоатчилик орасида фахрийларимизга байрам олди арафасида эътибор кўрсатишга ёшларимизни ундаш бўлди.
Истироҳат боғида фахрийларимизни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради. Тадбир сўнгида эса “Тинчлик шарлари!” учирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги