Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бирламчи вазифамиздир

2018-05-02 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш хусусида шундай фикрларни билдириб ўтган эдилар: “Тадбиркорлик йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш давлат раҳбари сифатида менинг энг катта вазифамдир. Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлатга хиёнат сифатида қаралади”.

Дарҳақиқат, давлат иқтисодиётининг барқарорлигини тадбиркорликка қулай шарт-шароит яратиб бериш орқалигина таъминлаш мумкин. Айни шу муносабат билан тадбиркорликка кенг имкониятлар очиш, қулай шарт-шароит яратиш, тадбиркорларда учраётган саволлар ва муаммоларга ўз вақтида тўлақонли ечим топиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Нукус” ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкиллаштирилди.

Давра суҳбати давомида омборларда сақланаётган товарларга тўхталиб ўтилиб, шулардан сақланиш муддатлари ўтиб кетганлари бўйича тадбиркорларга тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича якуний божхона режимларига расмийлаштириш лозимлиги таъкидланиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрел кунги ПФ-5414 сонли фармойиши билан, жорий йилнинг 1 июль кунидан барча божхона режимларига (вақтинча олиб кириш ва вақтинча олиб чиқиш, реэкспорт, реимпорт, йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш) рухсатнома олиш тартиботи бекор қилинганлиги айтиб ўтилди ҳамда божхона омбори учун лицензия тақдим этилиши марказлаштирилган ҳолда ДБҚ томонидан тақдим этилиши белгиланганлиги тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказилди.Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сонли “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги карори билан таништириб, 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг изчил ижросини таъминлаш мақсадида Мева-сабзавотчиликни жадал ва самарали ривожлантиришни таъминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни йирик хорижий бозорларга чиқариш мақсадида, ушбу фармоннинг 6-бандига асосан 2021 йилнинг 1 январига қадар хўжалик юритувчи субъектларга четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари бўлган қуйидаги товарларга божхона тўловларидан божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари божхона тўловларидан имтиёз берилганлигини айтиб ўтилди.

Йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди ҳамда мавжуд муаммо, таклифлар ўрганиб чиқилиши таъкидланди. Шунингдек, ҳар қандай мурожаатлар учун бошқарманинг 0 361 224-02-68 рақамли “Ишонч телефони” узлуксиз ишлаётганлиги маълум қилинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться