Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

2018-05-01 | Жамият

Давлат божхона қўмитаси Раиси уринбосари М.Салиев Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланувчи ўндан ортиқ корхона вакиллари билан бевосита уларнинг ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, сайёр қабул ўтказди.

Тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиб, ишлаб чикариш жараёни ва уларда учраши мумкин бўлган божхонага доир муаммолар билан танишди ҳамда тадбиркорлар томонидан экспорт салохиятини ошириш, импортни кискартириш бўйича билдирилаётган таклифларни ўрганди ва мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам берди.

Бундан ташқари, ДБҚ Раиси ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун ва моҳияти ҳамда тадбиркорлик фаолиятига доир лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш борасида енгилликлар ва қулайликлар ҳақида тадбиркорларга бирма бир батафсил маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться