Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2018 йил апрель ойи учун Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси

2018-05-01 | Иқтисодиёт

2018 йилнинг апрель ойида истеъмол бозоридаги нарх ва тарифлар ўсиш суръати 0,9 %ни ташкил этди. Шундан, маҳсулотлар ой давомида ўртача 0,4 %га ҳамда хизматлар 2,7 %га қимматлашди.

2018 йил апрель ойидаги нарх индексларини ўтган ойлар динамикаси билан таққослаганда, ушбу ойда хизматлар нархи ўсиш суръати бўйича маҳсулотлар нархига нисбатан сезиларли даражада юқори бўлди.

Таҳлил маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида асосий гуруҳлар бўйича нархларнинг ўзгариши ва уларнинг истеъмол нархлари индекси (кейинги ўринларда ИНИ)нинг ўсишига маҳсулотлар 0,3 фоиз даражаси (кейинги ўринларда ф.д.) ҳамда хизматлар 0,6 ф.д.да таъсир кўрсатган.

Улуш кўрсаткичларини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин:

Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси

Юқорида таъкидланганидек, озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 0,3 %га қимматлашиб, бу ўз навбатида ИНИнинг умумий ўсишига 0,1 ф.д.да таъсир кўрсатди.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида нархларнинг ўсиши ҳамда пасайиши бўйича етакчилик мос равишда мева-сабзавот маҳсулотлари ва тухумга тегишлидир.

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан тухум ва шакар маҳсулотлари нархлари сезиларли даражада арзонлашгани (мос равишда 7,5 % ва 3,6 %) боиси, ушбу турдаги маҳсулотлар билан ички бозорнинг тўйинганлигидир.

Бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархларида жиддий ўзгаришлар деярли кузатилмади.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси

Жорий йилнинг апрел ойи давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари нисбатан барқарор суръатда ўсганлиги қайд этилди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ўтган ойга нисбатан озгина қимматлашиб, (ойлик ўртача 0,4 %) бу эса ИНИнинг умумий ўсишига 0,2 ф.д.да таъсир кўрсатди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг асосий гуруҳлари бўйича нархларнинг ўсиши қуйидаги кўринишда акс эттирилган:

Диаграмма маълумотларига кўра, сезиларли даражада қурилиш материаллари, маиший тўқимачилик маҳсулотлари, ошхона жиҳозлари ҳамда автомобильлар учун ёқилғи нархлари қимматлашган.

Жорий йилнинг апрел ойи давомида қурилиш материаллари нархлари ўсиш суръати анча пасайган бўлсада, барибир ноозиқ-овқат маҳсулотлари умумий гуруҳининг ўртача нархларидан юқори даражада қимматлашди.

Нархларнинг асосий ўсиши ғишт (3,6 %), цемент (2,5 %), бўёқлар (1,6 %) гулқоғоз (1,0 %) маҳсулотларида кузатилди.

Автомобильлар учун ёқилғи нархлари индексининг ошишида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, метан нархининг бир қатор вилоятлар бўйича қимматлашганлиги (республика бўйича ўртача ўсиш даражаси 8,4 %ни ташкил этди), шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудлари кесимида пропан нархининг ўртача 18,7 %га арзонлашганлиги натижасида юзага келди.

Кийим-кечак ва оёқ кийим нархларининг кўтарилиши, мавсумий ўзгаришлар таъсири натижасида содир бўлди: баҳор-ёз мавсумий кийим-кечак ҳамда оёқ кийим нархлари қимматлашиши баробарида, қишки кийимлар ва оёқ кийимлар нархларининг арзонлашиши кузатилди.

Хизматлар истеъмол нархлари индекси

Аҳоли учун хизматлар ой давомида ўртача 2,7 %га кўтарилди. Бу эса ИНИ умумий ўсишига 0,6 ф.д.да таъсир этди.

Уй-жой коммунал хўжалигида нарх тарифлариннг кўтарилиши умумий ИНИ ўсишига 0,5 ф.д.да таъсир этиши билан бир қаторда, жами хизматлар гуруҳининг ўртача ўсиш даражасига катта таъсир кўрсатди.

2018 йил 1 апрелдан бошлаб Молия вазирлигининг қарорига асосан Республиканинг барча ҳудудларида электр энергия ҳамда табиий газ учун тўловларнинг ошган нарх тарифлари жорий қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ХУЖМШ тўловлари мамлакатнинг бешта (Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар) ҳудудларида кўтарилди. Суюлтирилган газнинг нархлари эса Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда қимматлашди.

Маиший чиқинди учун тўловлар нархининг ошганлиги фақатгина Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида қайд этилган.

Спорт хизматлари соҳасида умумий нархларнинг ошиши, Тошкент шаҳар ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги спорт ва соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, сузиш хавзаси хизматларига ойлик обуна тўловларининг қимматлашиши натижасида содир бўлди.

Уй жиҳозлари таъмири хизматлари ой давомида ўртача 1,9 %, уй-жой таъмири хизматлари 1,5 %, чеварлик хизматлари 1,4 % ҳамда сартарошлик ва косметология хизматлари нархларининг 1,3 %га кўтарилиши ИНИдаги маиший хизматлар нархлари индексининг 1,3 %га ошишига замин яратди.

Йўловчи ташиш хизматлари нархининг ошиши, асосан ҳаво транспорти хизмати тарифиларининг ўртача 4,9 %га қимматлашиши билан боғлиқ. МДҲ ва халқаро йўналишлар бўйича парвозлар учун чипталар нархи апрел ойида кўтарилган бўлса, шу билан бирга маҳаллий йўналишларга қатновчи авиаташув чипталари нархининг арзонлашиши евронинг миллий валютага нисбатан қийматини пасайиши билан изоҳланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться