Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нотариат соҳаси: сўнгги ислоҳотлар

2018-05-01 | Жамият

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари аҳоли учун ҳам, давлат ҳокимияти органлари учун ҳам қатор қулайликлар яратмоқда.

Келинг, буни нотариат соҳаси мисолида кўриб чиқайлик. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлигини “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автомат тарзида текшириш механизмининг жорий этилиши билан 2018 йилнинг I чорагидаёқ 47205 та фуқаро ортиқча оворагарчилик ва коғозбозликларсиз кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш имконига эга бўлди.

2018 йилнинг 1 февралидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилгани учун давлат божларини UPAY – универсал электрон тўлов хизмати орқали тўлаш имконияти яратилиб, ҳозирги кунга қадар нотариал ҳаракатлар амалга оширилгани учун 860 миллион сўмга яқин суммадаги давлат божлари UPAY тизими орқали тўланди. 

2017 йил июль ойидан бошлаб фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида нотариал идораларга электрон навбатда туриш тизими йўлга қўйилиб, ҳозирги кунга қадар 160 нафар фуқаро Тошкент шаҳар давлат нотариал идораларида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон навбат тизими орқали рўйхатдан ўтди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилиб, автомашиналарни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи автомашинанинг чет элда ёки мамлакатимизда ишлаб чиқарилганидан қатъи назар, бир хил белгиланди ва унинг миқдори ўртача 2-5 маротабага арзонлашди. Натижада 2018 йилнинг I чорагида 2017 йилга нисбатан автомотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимлар 15 фоизга, чет элда ишлаб чиқарилган автомотранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар эса 18 фоизга кўпайди. 

Шунингдек, уй-жойларни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи улар жойлашган аҳоли ҳудудига қараб белгиланиб, чекка туман ва шаҳарлардаги уй-жойлар учун давлат божи икки баравар арзонлашди ва бунинг ҳисобига кўчмас мулкларни бошқа шахсларга ўтказиш билан боғлиқ битимлар 22.4 фоизга кўпайиб, 2017 йилнинг I чорагида 36 660 тани, 2018 йилда эса 47 205 тага етган. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарори билан 52 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини олиш амалиёти бекор қилинди. Шу сабабли ҳужжатларнинг нусхаларини ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш 2018 йилнинг I чорагида 2017 йилга нисбатан 75 фоизга камайди. 2017 йилнинг I чорагида 592 504 та ана шундай нотариал ҳаракат амалга оширилган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 150 581 тани ташкил этди. Шунингдек, ушбу нотариал ҳаракат 2018 йилнинг март ойида 85 фоизга камайгани билан ҳам эътиборлидир. 

Юқоридагилардан ташқари, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали республикадаги нотариал идоралар рўйхати, уларнинг манзиллари, белгиланган иш вақти билан танишиш, нотариус калькулятори хизмати ёрдамида нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божларини мустақил ҳисоблаш имкони яратилди. Қолаверса, нафақат расмий сайт орқали, балки ижтимоий тармоқларда ҳам нотариат соҳасига оид эълонлар, ислоҳотлар ҳақидаги маълумотлар мунтазам бериб борилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар биринчи навбатда аҳолига қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилмоқда. Чунки халқ манфаати биринчи ўриндадир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться