Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия Президенти мамлакатимиз парламенти олдида чиқиш қилди

2018-04-30 | Сиёсат

Куннинг иккинчи ярмида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.

Туркия раҳбари Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади. 

Ўзбекистон Республикаси Туркия билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларга таянган стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни пайтда алоқалар ижтимоий-сиёсий йўналишларда ҳам янги босқичда ривожланиб бормоқда. 

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси, азму шижоати ва қатъияти туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилди. 

Мамлакатимиз парламентининг фаолияти Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида такомиллашиб бормоқда. Халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис палаталари аъзолари халқ ичига кириб, одамларни ташвишлантираётган муаммоларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш амалиётини йўлга қўйди. 

Сўнгги йилларда Олий Мажлис палаталарининг халқаро парламентлараро муносабатлари ҳам тобора ривожланиб бормоқда. 

Президентимизнинг ўтган йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Шу билан бирга жаҳонда кузатилаётган тезкор ўзгаришлар ва тараққиётга ҳамоҳанг ривожланишни таъминлаш, парламентимизнинг Туркия парламенти билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон – Туркия” парламентлараро дўстлик гуруҳига асос солинди. 

Режеп Таййип Эрдўғон ўз нутқида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб, янги босқичга кўтарилгани, бугунги музокаралар уни янада бойитганини таъкидлади. Мамлакатларимиз томонидан танлаб олинган ривожланиш йўлини қатъий қўллаб-қувватлаган ҳолда, амалий ҳамкорлигимизни ҳар томонлама чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқалар имкониятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари, инфраструктура, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ҳамкорликни янада жонлантириш ишларини амалга оширишга эътибор қаратилишини таъкидлади. 
 

Матназар Элмуродов, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться