Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россиялик ҳамкасблар иштирокидаги семинар
2018-04-30 | Жамият
Россия Федерацияси Суд ижрочилари федерал хизмати (СИФХ) делегациясининг ташрифи доирасида Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида Россия СИФХ Ижро иши юритишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Л.А.Фирстов иштирокида “Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида мажбурий ижро этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий маҳкамаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари, ходимлари ва давлат ижрочилари, Олий ўқув курслари тингловчилари – Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинар доирасида мажбурий ижро соҳасида Россия Федерациясининг тажрибаси, қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Россия Суд ижрочилари федерал хизмати ўртасида ўзаро икки томонлама муносабатларни йўлга қўйишни назарда тутувчи Меморандум доирасида ташкил этилган биринчи хамкорликдаги тадбир бўлди.
Семинар якунида иштирокчилар мажбурий ижро соҳасида икки давлат хизматлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси