Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижий экспертлар иштирокида семинар

2018-04-30 | Жамият

Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида Ўзбекистондаги “Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро экспертлар – АҚШ федерал судьяси Д.Танхайм ҳамда жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқи соҳасидаги адвокат Р.Корди иштирокидаги коррупцияга қарши кураш масалаларига оид семинар ташкил этилди.

Тадбирда Олий ўқув курслари тингловчилари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбир давомида судья Д.Танхайм ва адвокат Р.Корди АҚШ антикоррупцион сиёсатининг долзарб масалаларини баён этдилар, давлат органларида коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари, давлатнинг барча соҳаларда коорупцияга қарши курашнинг саъй-ҳаракатлари ва чора-тадбирлари ёритилди.

Экспертлар коррупцияга қарши кураш чора-тадбирлари доирасида асосий ўринни коррупцион хатти-ҳаракатларни зарурий криминализациялаш, жиноят ва бошқа қонунчиликни такомиллаштириш, коррупцион хатти-ҳаракатларнинг фуқаролик жиҳатларини тартибга солиш ва бошқа масалалар эгаллашини алоҳида қайд этдилар.

Шунингдек, экспертлар томонидан антикоррупцион фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг айрим жиҳатларига тўхталдилар. Хусусан, ташқи чегараларда келишилган назоратни олиб бориш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд соҳаларидаги трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш зарурияти қайд этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар барча қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва фикр алмашдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Поделиться