Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тежамкорлик - муҳим омил
2018-04-30 | Жамият
Ҳозирги вақтда Республикамизда тадбиркорликка кенг йўл очилиб, саноат корхоналари тобора ривожланмоқда, бунинг натижасида электр энергиясига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
Саноат корхоналарида асосан асинхрон электродвигателлардан кўпроқ фойдаланилиши эвазига, энерготизимда реактив қувват истеъмолининг ошиши, бу эса ўз навбатида технологик йўқотишларнинг ошиб кетишига олиб келмоқда.
Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сон буйруғи билан тасдиқланган “Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низоми(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрда 1864-сон билан рўйхатга олинган) талабларини бажариш мақсадида Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан режа асосида белгиланган ишлар амалга оширилмоқда.
Қуввати 50 кВт дан юқори бўлган, саноат ва унга тенглаштирилган корхоналарга энерготизимнинг юкламали соатларида реактив қувватни компенсация қилиш эвазига энерготизимдаги актив қувватнинг технологик йўқолишларни камайтириш юзасидан вилоятдаги 400 дан ортиқ корхоналарга кўрсатма хатлари чиқарилди ва ижроси назоратга олинди.
Корхоналарга кўрсатма хатлари чиқарилиши эвазига, бир қанча корхоналарда, жумладан “Агрохизмат Шиндон” қўшма корхона шаклидаги МЧЖ да қуввати 400 кВАР, “Шеробод йўл қурилиши” МЧЖ нинг тош-шағал карьерида қуввати 250 кВАР ва вилоят насос станцияциялари корхонасининг асинхрон электр двигателлари мавжуд 35 та насос участкаларида реактив қувватни компенсация қилиш учун конденсатор батареялари ўрнатилди. Конденсатор батареяларнинг ўрнатилиши эвазига ушбу корхоналарда қувват коэффиценти соsφ 0,75 дан 0,98 гача оширилишига эришилди.
“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Сурхондарё худудий бўлими томонидан энерготизимда актив қувватнинг технологик йўқолишларини камайтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Р. Остоноқулов,
“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Сурхондарё ҳудудий бўлими инспектори.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси