Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспортга кўмак - устувор вазифа

2018-04-30 | Иқтисодиёт

Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги тарғибот тадбирлари мамлакат экспорти равнақи йўлида хизмат қилиши шубхасиз.

Андижон туманида жойлашган “Texno - innivator” хамда “Lion stile elit” МЧЖда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги тадбиркорлик субъектларига хусусий мулкни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини етказишга доир очиқ мулоқот тарзда сухбат ўтказдилар. Ташриф чоғида тадбиркорларга ишлаб чиқараётган махсулотларини экспорт қилишда божхона сохасида берилаётган имтиёз, қулайликлар хақида батафсил кенг тушунчалар берилди.

Учрашув давомида Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Салимов божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштирилаётганлиги, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштирилаётганлиги, экспорт йўналишидаги қулайликлар ҳамда божхона расмийлаштируви жараёнига “бир дарча” тизимини амалга ошириш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берди.

Учрашув давомида бошқарма таркибий тузилмалар масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ЎРҚ-445-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сон қарори мазмун-моҳияти ТИФ қатнашчилари эътиборига етказилди.

Тарғибот учрашуви якунида тадбиркорларга божхона соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар, ўйлантираётган муаммолар ёҳуд божхона қонунчилиги бузилиши ҳамда божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари хусусан божхона ходимлари томонидан коррупцияга йўл қўйилганда ёхуд таъмагирлик холатлари юзасидан ариза, таклиф ва шикоятларни Андижон вилоят божхона бошқармасининг 228-47-90 ва 228-48-44 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Ушбу фаол тадбиркорларнинг сўзидан бугунги кунда хукуматимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўзлари ишлаб чиқараётган махсулотларини экспорт хажмини янада оширишга астойдил бел боғлашларини айтиб ташриф буюрган Андижон вилоят божхона бошқармаси ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Андижон вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться