Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёда ҳуқуқий ахборот кунлари: илк тафсилотлар

2018-04-27 | Жамият

Жорий йилнинг 25 апрель куни адлия бошқармаси ташаббуси билан Сурхондарё вилояти Ангор туманида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” тадбирлари вилоят Давлат хизматлари бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ангор туманидаги “Чинобод” ва “Қадимий Ангор” МФЙларида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда “Ўзбекистон”, “Наврўз”, “Навбаҳор”, “Гулзор”, “Қорасув”, “Янги турмуш” ҳамда “Катта қум” МФЙларида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга турли хил қимматбаҳо совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари моддий кўмак сифатида берилди.

Шунингдек, Ангор тумани Политехника касб-ҳунар коллежининг фаоллар залида ҳудуддаги 7 та касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, тумандагиПедагогика коллежида “Ҳуқуқий саводхонликни ошириш” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

Бундан ташқари, Фуқаролик ишлари бўйича Ангор туманлараро суди томонидан “Agrobank” Ангор филиалида ҳамда Маъмурий суд ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан Қурилиш ва коммунал касб-ҳунар коллежи мажлислар залида сайёр судлари ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться