Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон Республикаси ИИВ делегациясининг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига ташрифи

2018-04-27 | Жамият

Тожикистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғинга қарши хизмати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ички хизмат полковниги Сўфизода Рабеъ Ахмад бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига ташриф буюрди. Меҳмонларни Бош бошқарма бошлиғи полковник Санжар Зупаров қабул қилди.

Қабул чоғида икки давлатнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари, уларнинг самарали натижалари, соҳага кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларни жамлаш ҳамда хизматга оид бошқа масалалар юзасидан суҳбат уюштирилди. Суҳбатдан сўнг меҳмонларга ёнғин хавфсизлиги куч ва воситаларини ягона бошқарув тизими остида бирлаштириш, уларнинг ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказлари фаолияти, шунингдек, Ахборот-коммуникацион технологиялари ва алоқа маркази томонидан шахсий таркиб учун хизмат даврида ва ёнғинларни бартараф этишда қулайликлар яратиш мақсадида тадбиқ этилган замонавий алоқа, кузатув ва бошқа зарур воситалари таништирилди.

Меҳмонларда айниқса ёнғин ҳақида хабарларни тезкорлик билан қабул қилиш, воқеа жойини автоматик равишда аниқлаш, керакли куч ва воситалар ҳамда ҳамкорликда ишловчи хизматларни юбориш, уларни ёнғин жойига энг қисқа йўллар билан етиб боришини назорат этиш, тирбандликларни айланиб ўтиш, экипажларни ёнғин жойига етиб боргунга қадар ёнаётган маскан ҳақида маълумотлар билан таъминлаш, ёнғин жойидан маълумотларни бевосита олиш ва уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, зарурат туғилганда қўшимча куч ва воситаларни сафарбар этиш, GPS қурилмалари ўрнатилган махсус техникаларни геоинформацион тизим орқали кузатиб бориш ва уларга тўғридан-тўғри кўрсатмалар бериш тизими, шунингдек, ушбу тизим билан бирга Тошкент шаҳрида мавжуд 8 та кўп қаватли биноларда 1 тадан, 2 та телеминораларда 2 тадан атрофни кузатувчи юқори сезгирликка эга бўлган видеокамералар ўрнатилиб, содир бўлган ёнғинларни онлайн равишда аниқлаш ва кўриш имконияти яратилганлиги катта таассурот уйғотди. Ушбу тизим ишга туширилгандан сўнг Тошкент шаҳрида 17 та содир бўлган ёнғинлар "101" рақамига қўнғироқ бўлгунга қадар видеокузатув орқали аниқланиб, уларни бошланғич жараёнида бартараф этиш бўйича тезкор қарорлар қабул қилинганлиги бўйича меҳмонларга маълумот берилди. Шулар билан бир қаторда Бош бошқарма Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш маркази томонидан содир бўлган ёнғинларни ҳисобга олиш, уларни тадқиқ этиш, олиб борилаётган илмий ишлар, қурилиш даврида фойдаланиладиган маҳсулот ва буюмларнинг ёнғинга бардошлилигини аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, бу борадаги ишларни олиб бориш учун яратилган шароитлар, замонавий лаборатория ускуналари мавжудлиги кўрсатилди.

Бундан ташқари, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидаги замонавий ёнғин ўчириш автоцистерналари, инсонларни ёнғинлардан қутқариш автокўтаргич ва нарвонлари ҳамда ёрдамчи техникаларининг намойиши ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться