Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдан ташқари 35-сессияда
2018-04-26 | Жамият
2018 йил 26 апрель куни 15:00да Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида навбатдан ташқари 35-сессияда, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Артикходжаев Жахонгир Абидовичнинг номзоди кўрсатилди. Депутатлар ушбу номзодни бир овозда тасдиқлашди. Артикходжаев Жахонгир Абидович Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Артикходжаев Жахонгир Абидович 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991-1996 йй. Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳри “Артел Инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келган.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги