Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилояти: сессияда ички ишлар органлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

2018-04-26 | Жамият

2018 йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор П.Бобожонов Навоий вилоятида ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида иштирок этди. 

Сессия ишида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва вилоят фаоллари ҳам қатнашди. Сессияда сўзга чиққан Ички ишлар вазири мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, мазкур ислоҳотлар жараёнида эл-юртимизнинг ишончи ва меҳрини қозонган, том маънодаги халқпарвар ва профессионал ички ишлар органлари тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. Йиғилишда вилоятда ўтган даврда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида етарли чора-тадбирлар кўрилмаганлиги, айниқса жамоатчилик билан ҳамкорлик тизимли йўлга қўйилмаганлиги, бу ўз навбатида айрим тоифадаги жиноятларнинг салмоғи ханузгача юқори қолишига сабабчи бўлаётганлиги, ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифаларни ижро этишда натижадорликни ошириш бўйича ташаббускорлик кўрсатилмаётганлиги, вилоятнинг шаҳар ва туманларида ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган секторлар фаолияти талаб даражасида ташкил этилмаётганлиги Вазир томонидан танқид остига олиниб, муҳокама қилинди. Сессияда кун тартибидаги ташкилий масала кўриб чиқилди. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тошпулатов Турсунпулат Турсунюлдашевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, мазкур лавозимга полковник Турсунов Рустам Рахмонович тайинланганлиги эълон қилинди. Р.Турсунов бунга қадар Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган. Вилоят Ички ички ишлар бошқармасининг янги бошлиғи ҳамда сессияда иштирок этган бошқарма раҳбарияти, шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқларига йиғилишда таъкидланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зудликда амалий чора-тадбирлар белгилаш, бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа мутасадди давлат идоралари, жамот ташкилотлари ва аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишларни ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, шу куни вилоят Ички ишлар бошқармасида Вазир бошчилигида бошқарма марказий аппарати ҳамда қуйи тизим раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят ички ишлар органлари фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, барча йўналишларда самарадорликка эришиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться