Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат харидлари: янги қонун қандай имкониятлар беради?

2018-04-26 | Жамият

Алоқа тарихи музейида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрель куни қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти муҳокамасига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда депутатлар, давлат органларининг масъул ходимлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги компания ва ташкилотларнинг раҳбар ва мутахассислари қатнашди. Маълум қилинишича, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар жойлаштириладиган, харидлар амалга ошириладиган ва бу жараёнлар ҳақида онлайн ахборот берадиган махсус сайт (харид.уз) ишга туширилган.

Қонун мазмун-моҳиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўлими бошлиғи Аброр Гадоев йиғилганларга тушунтириб берди. Мазкур қонун ҳужжати давлат харидларини амалга ошириш жараёнидаги очиқлик ва шаффофликни таъминлайди, электрон форматдаги давлат ва жамоат назорати эса соҳада рақобат муҳитини яратиш, давлат бюджети ҳамда марказлашган манбалар ва давлат улуши бор корхоналар маблағларидан самарали фойдаланиш имконини беради.

Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга мутахассислардан жавоб олишди. Давлат хариди билан боғлиқ жараёнларга Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ваколатли орган қилиб белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться