Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислоҳотлар замиридаги улуғвор ғоя

2018-04-25 | Жамият

Ички ишлар вазирлиги академиясида «Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини либераллаштириш – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолати» мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, бир қатор мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлардан вакиллар, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Мамлакатимизда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш орқали коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини ривожлантириш концепциясининг яратилиши ва унинг амалга оширилиши, энг аввало, миллий қонунчиликни янада либераллаштиришни талаб этади. Бундан ташқари, мавжуд ҳуқуқий нормаларни амалга оширишнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси А.Тўхташев, Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Б.Матмуратов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдек улуғвор ғоя мужассамлигини таъкидлади. 

Конференция якунида жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди. 

 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться