Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқда замонавий шифохона ва поликлиника барпо этилди

2018-04-24 | Жамият

Гулистон туманида 30 ўринли юқумли касалликлар бўлими ҳамда 200 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника бинолари фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими  Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимиздаги барча ихтисослашган тиббиёт марказлари, даволаш муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур шифо масканлари  Бекзод Умматқулов раҳбарлигидаги “Меҳр нури – Гулнора” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилиб, бу ерда 5 миллиард 200 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги 30 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда 200 қатновга мўлжалланган 2 қаватли поликлиника  бинолари энг замонавий лойиҳа ва янги дизайн асосида барпо этилди. Ҳар икки шифо маскани хорижда ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий аппаратлар, асбоб-ускуна, юмшоқ ва қаттиқ мебель, дори-дармон ва бошқа зарур инвентарлар билан тўлиқ жиҳозланди.

– Гулистон туманида 90 нафарга яқин олий маълумотли шифокор, 815 нафар ҳамшира, 40 нафар кичик тиббий ходим айни чоғда ҳудуддаги 72 минг аҳолига хизмат кўрсатмоқда, – дейди Гулистон тумани марказий шифохонаси бош шифокорининг ўринбосари Алишер Эркабоев. – Янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилган кўп тармоқли поликлиникамизда 110, юқумли каслалликлар бўлимида эса 52 нфафар малакали тиббиёт ходимлари туманимиз аҳолиси соғлигини сақлаш йўлида фаолият олиб боради.

Шифохона ва поликлиникада 5 та индувидиал кўмир билан иситишга мўлжалланган универсиал мослама ўрнатилган. Тоза ичимлик сув таъминоти мавуд, канализация тармоғи ишлаб турибди.

Ҳар иккки иншоот ҳовлисига, мевали ва манзарали дарахт, турфа гул кўчатлари экилиб, гўзал боғлар барпо этилган.

Қисқача қилиб айтганда, ҳар иккала шифо маскани қишлоқ ҳуснига кўрк бағишлаб турибди.

 

Абдужалол ҚАЮМОВ

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться