Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги якунланди

2018-04-23 | Спорт

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи якунланди. 

Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида ўтган мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Халқаро гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Унда вакилларимиздан ташқари Арманистон, Белорусь, Болгария, Венгрия, Россия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Словения, АҚШ, Чехия, Эстония ҳамда Украинадан келган гимнастикачилар саккиз йўналишда ғолиблик учун курашди. 

Мазкур мусобақаларда гимнастикачилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида кўпкураш ва алоҳида гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Аксарият гимнастикачи қизларнинг ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқ бажариш бўйича маҳорати мухлису мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Гимнастикачи қизларнинг чиқишлари, гиламдаги енгил, чаққон ва нозик ҳаракатлари томошабинларга завқ бағишлади. Ушбу мусобақалар спорт, айниқса, бадиий гимнастика нафақат жисмоний, балки маънавий гўзалликни шакллантириш, шахсни тарбиялашнинг муҳим асосларидан бири эканини яна бир карра исботлади.

Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга, болалар, айниқса, қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишига шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида юртимизда барча спорт турлари қатори бадиий гимнастика ҳам қизларимиз ўртасида жадал оммалашди ва истеъдодли гимнастикачилар етишиб, улар йирик халқаро мусобақалар ҳамда турнирларда юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. 

Жаҳон кубогининг яккалик баҳсларида ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқлар бажарган гимнастикачилар ўртасида ҳамюртимиз Сабина Ташкенбоева муносиб иштирок этди. У булава билан машқ бажаришда 17,950 балл тўплаб шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. 

– Жаҳон кубоги мусобақасида кумуш медални қўлга киритганимдан хурсандман. Мамлакатимизда бадиий гимнастика жадал ривожланмоқда. Бунинг самарасида биз спортчилар турли мусобақаларда Ватанимиз байроғини кўкларга кўтармоқдамиз. Келгусида ҳам бунданда юқори натижаларга эришишга харакат қиламан, – дейди Сабина Тошкенбоева. 
 

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться