Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"BankExpo – 2018": Молия-банк ислоҳотларининг янги даври

2018-04-19 | Иқтисодиёт

Тошкентдаги “Ўзкўргазмасавдо” марказида банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологиялари намойишига бағишланган “BankExpo – 2018” миллий кўргазмаси бошланди. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмиталари, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. 

Кўргазмада асосий эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш механизми, инновацион ривожланиш тамойилидаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашишга қаратилган. Ўз навбатида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар муҳокама этилмоқда. 

Кўргазмага ташриф буюрувчилар чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхона хўжалиги, узумчилик каби қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларини молиялаштиришнинг замонавий усуллари тўғрисидаги тақдимотлар билан танишиш имконига эга бўлмоқда. 

“BankExpo – 2018” миллий кўргазмасида тизимдаги янгиликлар, интерактив хизматлар, хусусан, интернет-банкинг, банк-молия муассасалари ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни юқори поғонага олиб чиқувчи энг сўнгги ахборот дастурлари билан танишиш мумкин. Тадбиркорликни, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлашга доир мутасадди ташкилотлар ҳам ўз хизматларини намойиш этмоқда.

– Кўргазмада ҳар йили фаол иштирок этамиз. Ўзбекистон банк тизимида жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди “Агробанк” АТБ Ахборот технологиялари департаменти директори З.Мамажонов. – Бу йилги кўргазмада энг сўнгги технология ва замонавий хизматлар намойиш этилмоқда. Банкимиз томонидан пахта хомашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи фермер хўжаликлари учун янги – масофадан туриб имтиёзли кредитни ўзлаштириш ва маълумот олиш тизимини йўлга қўйиш арафасидамиз. Бугунги тадбирда шу каби хизматларни намойиш этаяпмиз. Ҳамкасбларимиз тажрибаси билан ўртоқлашиб, илғор тажрибаларни ўзлаштиришга ҳаракат қилаяпмиз. 

Кўргазмада банк-молия хизматлари истеъмолчилари учун маслаҳат бериш ва кўмаклашиш хизмати жорий этилган. 

Кўргазма доирасида тижорат банклари, лизинг ассоциациялари, етакчи суғурта ҳамда ахборот технологиялари йўналишидаги компаниялар маҳсулотлари ва хизматлари намойиши, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказилиши режалаштирилган. 
 

Улуғбек Асроров, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться