Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хориждаги ватандошлар иштирокида Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳисса қўшадиган ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди
2018-04-18 | Жамият
“Тараққиёт стратегияси” маркази ҳаммуассислигидаги “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади хорижий давлатларда яшаётган ва Ўзбекистон Республикаси тараққиётига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ватандошларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишда ихтиёрий ёрдам бериш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.
2018 йил 17 апрель куни вазирлик томонидан “Buyuk kelajak” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори М.Абраловга ташкилотни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.
Ўз ўрнида М.Абралов Ўзбекистонда яратилган шарт-шароитлар учун ташаккур айтиб, келгусида ташкилот имкониятларидан фойдаланиб хорижий давлатларда яшаётган ва Ўзбекистон Республикаси тараққиётига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ватандошларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширилишида ўз ҳиссасини қўшишини маълум қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги