Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Стартапларни ривожлантиришда кореялик экспертлар билан ҳамкорлик қилинади

2018-04-18 | Технологиялар

Жорий йилнинг 15 - 21 апрель кунлари Корея ахборотлашган жамиятни ривожлантириш институти (KISDI) муассасаси мутахассислардан иборат делегация мамлакатимизда бўлиб, Ўзбекистонда дастурий таъминот бозори ҳамда стартап лойиҳаларни ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашувларда иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, KISDI​ экспертлари сўнгги 15 йил мобайнида жаҳоннинг 27 мамлакатида 73 та лойиҳани амалга оширишга муваффақ бўлганлар.

Делегация юртимиздаги сафари давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, шунингдек “Mirzo Ulugbek Innovation Center”​ ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмак кўрсатиш бўйича Инновацион марказ ҳамда вазирлик тизимидаги бошқа ташкилотлар, IT-компанияларда учрашувлар ўтказди.

Жумладан, 17 апрель куни вазирликда ташкил этилган учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров кореялик экспертларни қабул қилди. Учрашувда IT​-стартапларни ва миллий дастурий таъминот бозорини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг аҳамияти таъкидланди.

Ўзаро ҳамкорликда давом этадиган консултатив дастур 2018 йилнинг декабрига қадар 4 босқичда ташкил қилинади. Дастурнинг иккинчи босқичида ўзбекистонлик 5 нафар мутахассиснинг Корея Республикасида ихтисослашган ўқув ва семинарларда иштирок этиши режа қилинган.

Кореялик мутахассислар дастурий таъминот бозорида тадбиркорлик муҳитининг муваффақиятли ривожланиши учун инсон салоҳияти, қулай тадбиркорлик иқлими, иқтисодий асос ҳамда қулайликлар зарурлигини қайд этдилар.

Ўз навбатида, Олимжон Умаров меҳмонларнинг диққатини ҳукумат томонидан соҳаларда, хусусан ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун барча қулайликлар яратиб берилаётганига қаратди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться