Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Польшалик савдо компанияси вакиллари билан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнес мулоқот ташкил этилди
2018-04-18 | Иқтисодиёт
2018 йил 17 апрель куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги элчихонаси билан ҳамкорликда республикамизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва текстиль маҳсулотларини Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қилиш бўйича Польшалик савдо компанияси вакиллари билан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнес мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида Ўзбекистондан турли тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини Польшага экспорт қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси