Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фракция фаолияти ҳақида маълумот берилди

2018-04-18 | Жамият

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси томонидан брифинг ташкил этилди. Унда фракциянинг 2018 йилнинг биринчи чорагида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди.

2018 йил биринчи чораги давомида фракция аъзолари 8 та қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилишида иштирок этди. Қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида қилган ташрифлари тафсилотлари фракция аъзолари томонидан аҳолига етказиб борилмоқда. 

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутатлик сўрови юборилди. Сўров юборилган айрим вазирликлардан кўтарилган масала юзасидан ижобий жавоблар олинди. Брифингда айрим депутатлик сўровларига ўз вақтида жавоб берилмаган ҳолатлар ҳам бўлганлиги қайд этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони доирасида ЎзЛиДеП фракцияси қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 125 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиқиб, тааллуқлилиги бўйича тегишли давлат органларига юборилган ва ижроси назоратга олинган. Шунингдек, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан Қонунчилик палатасининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонаси (фуқаролар қабулхонаси)да 50 дан зиёд фуқаро қабул қилинди. Уларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, айрим фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Қонунчилик палатасининг тегишли бўлимига топширилди. 

Ижтимоий тармоқлар орқали қонун лойиҳаларини кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, аҳолини ўйлантираётган долзарб масалаларга ечим топиш, партиянинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини ҳаётга изчил татбиқ этишга қаратилган «ЎзЛиДеП муҳокамага чорлайди» номли гуруҳ ташкил этилган. Унда ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари партия фракцияси аъзолари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари иштирокида онлайн мулоқот йўлга қўйилган. 

Фракция аъзолари ҳар ойда 10 кун белгиланган туманларда бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда, аниқланган муаммоларни ҳал этишда фаоллик кўрсатаётир.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться