Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Латвия парламенти делегацияси билан учрашув

2018-04-17 | Сиёсат

2018 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенат Раиси Н.Йўлдошевнинг Латвия Республикаси Сейми Раиси Инара Мурниеце раҳбарлигидаги Латвия парламенти делегацияси аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Латвия парламенти ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда. 2010 йилда Латвия Сеймида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича гуруҳ тузилган бўлса, 2012 йил июлда мамлакатимиз парламентида худди шундай дўстлик гуруҳи ташкил этилди. 2012 йил сентябрда Олий Мажлис ва Латвия Сейми парламентлараро дўстлик гуруҳлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ўтган йили май ойида Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси парламенти делегациясининг Латвияга ташрифи ҳамда ушбу ташриф доирасида ўтказилган бир қатор учрашувлар ҳамкорликни янада кенгайтиришда, муносабатларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этди.

Ўзбекистон парламенти делегациясининг Ригага ташрифи кунлари Латвия пойтахтида «Ўзбекистон-Латвия савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги. Тадбиркорлик фаолияти учун янги имкониятлар» мавзусида бизнес-семинар ўтказилиб, унда икки давлат бизнес ҳамжамиятларининг 300 нафардан зиёд вакили иштирок этди. Шунингдек, бир қатор идора ва муассасалар ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланиб, келишувларга эришилди.

Сенатда ўтказилган бу галги учрашувда Латвия Республикаси Сейми Раиси Инара Мурниеце раҳбарлигидаги парламент делегациясининг юртимизга ушбу ташрифи ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

                                                     

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама парламентлараро алоқаларнинг бугунги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди. Шу билан бирга, демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тажриба алмашилди. Парламентлар ўртасидаги мулоқотни мазмун жиҳатдан янада бойитиш учун барча имкониятни ишга солиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Учрашувда, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться