Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аргентина Элчиси билан учрашув
2018-04-16 | Сиёсат
2018 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Аргентинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Рикардо Эрнесто Лагориони қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Аргентина мулоқотини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, БМТ ва унинг тузилмалари доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Элчи 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг муваффақиятли ва конструктив натижалари билан Ўзбекистон томонини табриклади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги