Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шавкат Мирзиёев лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди
2018-04-13 | Сиёсат
Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев “Social web solution” дастурига алоҳида эътибор қаратди. Бу дастур электрон савдони кенгайтириш, интернет орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида аҳолига кўплаб қулайликлар яратади.
Давлатимиз раҳбари дастур ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш, ундан фойдаланишни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Сирдарё вилоятида балиқчилик, чорвачилик, ипакчилик ва кўнчиликни ривожлантириш, шоли етиштириш, лалми ва томорқа ерлардан самарали фойдаланиш, ирригация-мелиорация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилди, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти