Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат ва бизнес доирасида халқаро ҳамкорлик

2018-04-13 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммолар ва ечимлар” мавзуида ўтказилган халқаро конференцияда мамлакат ҳудудларида ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг асосий омиллари, инвесторларни жалб қилиш, молия тузилмаларига бўлган ишонч даражасини ошириш, юзага келаётган тўсиқ ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати томонидан Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда маҳаллий ҳокимият органлари, эркин ва кичик саноат зоналари вакиллари, ишбилармонлар иштирокида мамлакат минтақалари бўйича тадбиркорлик фаолиятини юритиш шарт-шароитлари тўғрисида сўров ўтказилган эди. Конференция доирасида сўров натижалари бўйича тақдимот ўтказилди. 

– Мамлакат инфратузилма лойиҳаларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши жаҳон амалиётида кенг қўлланилади, – дейди Ernst&Young компаниясининг EMEIA бўйича инфратузилма лойиҳалари маслаҳатчиси Ричард Толлис. – Бу давлат ва хусусий сектор иштирокидаги самарали ҳамкорлик механизмидир. Шу ўринда давлатнинг иштироки ишбилармонлик учун зарур имкониятлар яратиш, мамлакатда ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш, турли иқтисодий хавф-хатарларнинг олдини олишда намоён бўлса, хусусий сектор иқтисодиётни технологик янгилаш, бозор талаб ва эҳтиёжларини тўлақонли ўрганиш ва барқарор ривожланиш суръатларини таъминлашда фаол қатнашади. Мамлакатингизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам давлат ва бизнес доираси ҳамкорлигида ташкил этилаётганини таъкидлаш ўринли. Форумда давлат ва бизнес соҳаси вакиллари, халқаро экспертлар иштирок этаётгани ушбу ислоҳотларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашиш имконини берди. 

Анжуман сўнггида Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш, мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этиш, хорижий сармоядорларни кенг жалб қилиш борасида зарур чора-тадбирларни амалга оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться