Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Греция элчиси билан учрашув

2018-04-12 | Сиёсат

2018 йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Греция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Андреас Фриганасни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Греция мулоқотини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатлардаги янги ижобий ўзгаришлар қайд этилди. Хусусан, сўнгги ярим йил ичида ишбилармон доира вакиллари иштирокида иккита бизнес форуми ўтказилди, Ўзбекистон ва Афина савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўгрисидаги Меморандум имзоланди, ўзаро манфаатли лойиҳалар тайёрланмоқда, шунингдек, икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида алоқалар фаоллашди.

Таъкидланганидек, шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турган етакчи Греция компаниялари делегацияларининг кўп сонли учрашувлари ҳамкорликнинг янги жабҳаларини излаш имконини яратади.

Суҳбатда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар, Савдо-иқтисодий ва фан-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита мажлисларини қайта бошлашга ўзаро қизиқиш билдирилди, бу эса ҳамкорликнинг мавжуд улкан салоҳиятни аниқлаш ва ҳаётга тадбиқ этиш имконини яратиши қайд этилди.

Айрим халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш доирасида БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмаларда ўзаро қўллаб қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться