Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳрида улгуржи товар айланмасида пасайиш
2018-04-11 | Иқтисодиёт
2018 йил январь-март ойларида улгуржи товар айланмаси ҳажми 10297,3 миллиард сўмни ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 102,3 фоизни ташкил қилди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Тошкент шаҳри (99,7 фоиз) ҳамда Самарқанд (99,2 фоиз), Андижон (96,7 фоиз), Бухоро (91,9 фоиз) Қашқадарё (87,1 фоиз) вилоятлари улгуржи товар айланмасининг ўсиш суръатида камайиш кузатилди.
Кичик корхона ва микрофирмаларнинг улгуржи савдо товар айланмаси 4,6 фоизга ўсди ва 7139,8 миллиард сўмга етди, умумий улгуржи савдо товар айланмасидаги улуши 69,3 фоизни ташкил қилди.
Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумот беради.
Манба: ЎзА