Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятида ташкил этилаётган кичик саноат зоналар фаолияти ҳақида тадбиркорларга етказилмоқда

2018-04-11 | Жамият

Самарқанд туман ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят божхона бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3607-сон қарорига мувофиқ Самарқанд вилоятида кичик саноат зонасида ўзлаштириш таклиф этилаётган импорт ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказишга бағишланган учрашув ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, валюта назорати гуруҳи, божхона қийматини аниқлаш ва тўловлар ҳисобини юритиш бўлими, божхона текширувлари ва суриштирув бўлими бошлиқлари, туман ҳокимлиги ва солиқ идораси вакиллари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Очиқ мулоқотни Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, божхона хизмати майори Ж.Қодиров кириш сўзи билан очди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли қарор талабларига мувофиқ вилоятнинг 14 та тумани ва шаҳарлари ҳудудида 17 та бўш турган объектлар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилиши белгиланган.

Хатлов натижаси бўйича Оқдарё туманида “Даҳбед” ММТП, Булунғур туманида “Килдон” АЖ, Жомбой туманида “Автокорхона-2507” ДУК, Иштихон туманида “Бахрин” ММТП, Каттақўрғон шаҳарда “Ингичка кони” АЖ ва “Каттақўрғон МТП”, Каттақўрғон туманида “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖга қарашли “Каттаминг” ипакчилик мажмуаси, Қўшработ туманида “Қўшработ МТП”, Нарпай туманида “Зирабулоқ МТП”, Нуробод туманида “Нуробод МТП”, Пайариқ туманида “Челак МТП”, Пахтачи туманида “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖга қарашли “Тошкенжаев”, Пастдарғом туманида “Пастдарғом МТП”, Самарқанд туманида Академик Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институти гаражи, Самарқанд шаҳар Зарафшон магистрал тизими бошқармаси балансидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқариш базасининг бинолари кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун танлаб олинган.

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йиллик узоқ муддатга берилади.

КСЗ дирекцияси ва иштирокчиларига 2020 йилнинг 1 февралига қадар улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг белгиланган энг кам – уч баравари миқдоридаги ягона солиқ тўлови бўйича қонунчиликда назарда тутилган талаб татбиқ этилмаслигини ҳамда қарорнинг 7 бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линиялари маблағлари импорт ускуналари ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун ажратилиши тўғрисида тадбиркорларга кенг тушунчалар берилди.

Учрашувда иштирок этган маърузачилар мазкур қарорнинг аҳамияти, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ҳал этиладиган масалалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шундан сўнг, вилоят божхона бошқармаси валюта назорати гуруҳи бош инспектори Ш.Рахматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февраль куни “Иқтисодиёт барқарорлигининг асосий омили - Экспорт” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилганлиги таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, экспортни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3351-сон, “Мева-сабзавот, узум, полиз ва дуккакли маҳсулотлар, шунингдек қуритилган сабзавотлар ва мевалар маҳаллий экспорт қилувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3377-сон қарорлари ва “Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорларда рақобатдошлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5286-сон Фармони билан жорий этилган имтиёзлар ҳақида презентация кўринишида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Шундан сўнг бошқарманинг божхона текширувлари ва суриштирув бўлими бош инспектор суриштирувчиси Ф.Ахроров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисидаги” Қонун талабларига кўра божхона органларининг зўравонлик, шавқатсизлик, диний мазмундаги ва беҳаёликни тарғиб қилувчи материалларни ноқонуний Ўзбекистон Республикасига олиб киришга қарши курашишдаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.

Бундан ташқари, тадбир давомида бошқарманинг ўз хавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили томонидан йиғилиш қатнашчиларига “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига асосан аноним сўровномалар тарқатилди. Божхона соҳаси билан боғлиқ муаммолар туғилса бошқарманинг 0366-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”га боғланишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Эртаси куни мазкур тадбир Пастдарғом тумани ҳокимлигида туман Савдо-саноат палатаси ходимлари ва тадбиркорлар ҳамда фермерлар иштирокида ҳам ўтказилди.

 

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться