Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззахда очиқ мулоқотлар давом этмоқда

2018-04-11 | Жамият

2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан жойларга чиқиб, тадбиркорлар ва фуқаролар билан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, яқинда Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида тадбиркорлар ва аҳоли билан ана шундай очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда бир қатор идора ва ташкилот вакиллари ҳам иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи А.Рахмонов ва бўлим бошлиқлари сўзга чиқишиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб қувватлашга қаратилган қарор ва Фармонлар қабул қилинганлиги, ушбу қарор ва Фармонлар асосида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари жуда кўп имтиёзлар ва шарт шароитлар яратиб берилаётганлигига тўхталди.

Давлатимиз Раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналар ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича берилган аниқ топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда мазкур масалага жиддий киришилганлиги, айниқса ҳозирги кунда экспортерларга “яшил йўлак” каби шароитлар яратиб берилаётганлиги, юртимизда ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, маҳсулот тури ва рақобатбардошлилигини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилиш кутилган ўзининг ижобий натижаси беришини таъкидлади.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5303-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида олиб кириладиган иссиқхоналар ва иссиқхона қурилиш конструкцияларини божхона тўловларидан 2021 йил 1 январига қадар озод қилиш тўғрисида” Ф-5230-сон фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” ПҚ-2687-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги 66-сон қарори ҳамда 2018 йил 6 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сон қарор талаблари фуқаро ва тадбиркорлар эътиборига етказилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

 

Маҳорат Қосимова,

Жиззах вилояти божхона бошқармаси

Ҳуқуқий хизмат катта инспектори

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться