Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзметкомбинат» АЖнинг 2018-2020 йилларида ривожланиш дастури

2018-04-11 | Иқтисодиёт

ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПҚ-3468-сонли қарорига асосан «Ўзметкомбинат» АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, рақобатни ривожлантириш ва корхоналарни хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси ва ишончли бошқарувчи Хорижий корхона МЧЖ «СФИ Манагемент Гроуп» «Ўзметкомбинат» АЖнинг 2018-2020 йилларида ривожланиш дастури тасдиқланди.

Дастурда 2018 йил учун:

  • 5276,4 млрд сўмли товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш (2017 йилга нисбатан 152,2 %) таъминлаш;
  • 1150,0 минг тонна металл прокати маҳсулоти ишлаб чиқариш, шу жумладан:
  • 46,19млн доллар миқдорида инвестицияларни ўзлаштирган ҳолда умумий миқдори 85,4 млн доллар 4 та объектни якунлаш ва ишга тушириш, яъни «Ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкил этиш», «Ферросиликамарганес ишлаб чиқаришни ташкил этиш», “2-навли сонли прокат цехининг «300»станида сим блокини ўрнатган ҳолда катанка ишлаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва «Қуйма қуйишни ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш» инвест лойиҳаларини амалга ошириш;
  • импорт ўрнини босувчи ва экспортбоб маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш:

850,0 минг тонна қора металлар прокати;

300,0 минг тонна пўлат соққалар ишлаб чиқариш;

  • Катанка (Ø 5,5-16мм) – 30,0 минг тонна;
  • Ферросилиций (ФC-65) – 6,0 минг тонна;
  • Ферросиликомарганес (МнC-17) – 2,0 минг тонна.
  • “2-навли сонли прокат цехининг «300»станида сим блокини ўрнатган ҳолда катанка ишлаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида 19,9 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси кўзда тутилган.

01.04.2018 й. ҳолатига комбинатга 2,81 млн доллар миқдоридаги импорт асбоб-ускуналар келтирилди, 10,12 млн. доллар миқдордаги асбоб-ускуналар йўлда келмоқда.

2018 йил I чорак сарҳисобига кўра 3 та инвестиция лойиҳалари бўйича капитал маблағларини ўзлаштирилиши 2,35 млн долларни ташкил этди, бу прогноз топшириғига нисбатан 100% ташкил этди.

Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати

Поделиться