Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Булунғур тиббиёт бирлашмаси янги бинода иш бошлади
2018-04-10 | Соғлиқни сақлаш
Замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилган бинода 60 ўринли терапия ва кардиология, 30 ўринли гинекология, шунингдек, физиотерапия ҳамда зарарсизлантириш бўлимлари жойлашган.
“Толиб бобо” қурилиш корхонасининг қўли гул бинокорлари томонидан барпо этилган бино қурилишига 3 миллиард 600 миллион сўмлик инвестиция маблағлари сарфланди.
Янги бинода жойлашган бўлимларга 350 миллион сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилди.
Раббим Ҳотамов.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги