Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
61 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди
2018-04-10 | Жамият
Бўз туманда 61 нафар ишсиз фуқаронинг 48 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 13 нафари ташкилот ва хусусий корхоналарга турли мутахассисликлар бўйича ишга жойлашдилар.
Тумадаги “Ғолиб” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 19-оилавий поликлиникада Республика ишчи гуруҳи аниқланган муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш доирасида шу атрофдаги маҳаллалар фуқаролари учун бўш иш ўринлари сайёр ярмаркасини ташкил қилди. Тумандаги 65 та корхона ва ташкилот 537 та бўш иш ўрини билан қатнашди.
– Сайёр меҳнат ярмаркалари авваллари туман марказларида ўтказилар эди, – дейди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат миграцияси ва меҳнат бозорини таҳлил қилиш йиғма ахборот таҳлил бошқармаси бошлиғи Бахтиёржон Руҳитдинов. – Унда ишсизлар, аввало, ахборот йўқлиги учун қатнаша олмаса, айримлар ҳатто йўлкира ҳақини тўлашга имконсизлиги сабаб марказга кела олишмасди. Бу эса мақсадимизни тўлақонли ва кутилганидек амалга оширишга имкон бермас эди. Иш берувчиларнинг ўзларини Жамоат ишлари жамғармаси траспортида халқнинг ичига кириб боришга ундаяпмиз. Туман ҳудуди ўзига хослигини инобатга олиб томорқага оид тавсиялар рисоласини ҳам бепул тарқатяпмиз.
Манба: ЎзА