Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вафот этганларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди
2018-04-10 | Жамият
Россия Федерациясининг Ставраполь ўлкасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ватанга келтирилди.
2018 йилнинг 4 апрел куни Россия Федерациясининг Ставраполь ўлкасида йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлган эди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар вазирликлари, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилган саъй ҳаракатлар натижасида, жорий йилнинг 8 апрель куни вафот этганларнинг жасадлари Ватанга олиб келиниб, иккита махсус транспортда Жиззах вилоятининг Зомин туманига етказилди.
Вафот этганлар ўз яшаш жойларига дафн этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги