Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мангу барҳаёт сиймо

2018-04-09 | Жамият

Қашқадарё вилоятида ҳам буюк жаҳонгир, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шаҳрисабз шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида ўтказилган тадбир аввалида буюк бобокалонимиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Тадбирда сўз олганлар улуғ аждодимизнинг шонли ҳаёти, мустаҳкам марказлашган давлат тузиш йўлида олиб борган курашлари, у юритган оқилона сиёсат ҳақида тўхталиб, Соҳибқирон Амир Темур ўз даврида нафақат қудратли давлат асосчиси, балки илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, жаҳон тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган буюк шахс эканини таъкидладилар. Буюк аждодимиз қолдирган бой меросни ўрганиш, тарғиб қилиш, айниқса, ёшлар қалбига ул зотнинг ҳаётий ўгитларини сингдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Буюк Амир Темур туғилиб ўсган Қашқадарё заминида Соҳибқирон таваллуд куни кенг нишонланмоқда, – дейди Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи директори, тарих фанлари номзоди Наби Хушвақтов. – Масалан, миллий таомимиз ошни Амир Темур давридаги каби дамлаб, оилавий тарзда Темурхонлик кечалари ўтказиш, болаларга Амир Темур ҳаётидан ажойиб воқеаларни эртак ёки ривоят тарзида сўзлаб бериш, шахмат турнири ўтказиш, турли жисмоний тарбия машқларини ташкиллаштириш, кўча ва хонадонларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари анъанага айланиб бормоқда. 

– Бир пайтлар бу хиёбон жуда кўримсиз, тепаликлардан иборат ташландиқ жой эди, – дейди шаҳрисабзлик фахрий Раҳматулло Умаров. – Яратганга шукр, бугун бу жойни танимайсиз. Хиёбонда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, шаҳарликлар ва меҳмонлар сайр қиладиган кўркам масканга айланиб бормоқда. Туризм ривожланиб, худди темурийлар даврида бўлгани каби сайёҳлар оқими кўпаймоқда. 

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, адиблар, олимлар, фахрийлар, талаба ёшлар иштирок этган тадбирда Амир Темур руҳини хотирлаб Дор ут-тиловат мажмуасида қуръон тиловат қилинди ва эҳсон оши тарқатилди. 

 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться