Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2018 йилнинг I чорагида иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш прогноз кўрсаткичлари
2018-04-09 | Иқтисодиёт
2018 йилнинг I чорагида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагиларни ташкил этиши кутилмоқда: 2018 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсиш суръати 104,8 фоизни, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш суръати 102,8 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш натура кўринишида ўсиш суръати: ун ишлаб чиқариш 100,2 фоизни, омихта ем 100,1 фоизни, нон ва нон маҳсулотлари 114 фоизни, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 116,1 фоизни ташкил этади.
Ҳукумат дастурларига мувофиқ тизимда «Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» АЖ томонидан Туркиянинг «Эркан Макина» компанияси технологияси асосида кунлик қуввати 150 тонналик тегирмон цехи модернизация қилиниб ишга туширилди.
«Учқўрғон дон маҳсулотлари», «Охангарон дон» ва «Косон ДМКК» корхоналари томонидан Россиянинг «А-Инжиниринг» компанияси технологияси асосида балиқчилик, паррандачилик ва чорвачилик хўжаликларига сифатли озуқа етказиб бериш мақсадида 3та эструдирланган омихта ем ишлаб чиқариш цехлари қуриб ишга туширилди.
«Дунё-М», «Андижондонмаҳсулотлари» ва «Самарқанддон-маҳсулотлари» корхоналаридаги мавжуд эскирган тегирмон цехларини замонавий технологиялар асосида модернизация қилиш мақсадида Туркия ва Украина давлатларининг «Алапала» компанияси ва «Могилёв-Подолский» заводидан ускуналар келтирилди. Ҳозирда тегирмонларда демонтаж ишлари олиб борилмоқда.
«Асакадонмаҳсулотлари» АЖ томонидан грануланган (экструдирланган) омихта ем ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида Туркиянинг «Erkan Makina» компанияси томонидан технологик ускуналар жўнатилган. Технологик ускуналарнинг охирги қисми шу ойнинг 15-20 кунлари етиб келиши кўзда тутилган. Омухта ем цехида корхона томонидан демонтаж ишлари бошланган. Май ойи якунига қадар лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
Манба: "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси