Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Муҳаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллигига халқаро конференция ташкил этилди
2018-04-09 | Жамият
Шу йилнинг 5-6 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида буюк олим ва математик Муҳаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллигига бағишлаб халқаро конференция ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг ва 10 га яқин давлатдан келган 500 нафардан зиёд олимлар, мутахассислар иштирок этди.
Конференцияда электрон тижорат, "Электрон ҳукумат" тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш борасида ахборот технологияларидан фойдаланиш, "Ахборот кутубхонаси ва архивлар" йўналишининг инновацион ривожланишига оид тадқиқотлар натижалари кўриб чиқилди. Иштирокчилар ахборот хавфсизлиги муаммолари, "ақлли" ва "хавфсиз" уйларни лойиҳалаштириш ҳамда замонавий педагогикада ахборот технологияларини қўллаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Шунингдек, телекоммуникация тизимлари, рақамли телевидение, радио, симсиз алоқа технологиялари, радиотехника ривожланиши истиқболлари ҳақида фикр юритилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги