Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида «BureauVeritas» билан ҳамкорлик

2018-04-06 | Жамият

2018 йил 4 апрелда «Ўзстандарт» агентлигида Франциянинг «Бюро Веритас» (BUREAU VERITAS) компанияси вакиллари: ҳудудий директорлар Аттила Онат, Руслан Даминов ва катта Вице-президент Инджи Догусан билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: «Бюро Веритас» компанияси 1828 йилда ташкил этилган бўлиб, ўлчовлар, инспекция ва сертификатлаштириш соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Ушбу компания сертификатлаштириш, саноат аудити, техник инспекция, текник назорат соҳасиларида хизмат кўрсатади.

Учрашувда агентлик томонидан «Ўзстандарт» агентлигининг Бош директори ва ходимлари, шунингдек «Ўзбекистон миллий ментрология институти» давлат корхонаси («ЎзММИ» ДК) ва «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси («РССМ» ДК) раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.

Ушбу учрашувда «Бюро Веритас» компаниясининг фаолияти тўғрисида, хусусан қоида ва стандартларга амал қилиш, хавфларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва барқарор ривожланишга кўмаклашишнинг  инновацион ечимлари тўғрисида ахборот тақдим этилди, шунингдек тақдимот ўтказилди.

Ўз навбатида «ЎзММИ» ДК ва «РССМ» ДК ходимлари метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма ўлчаш (калибрлаш) ва синаш лабораторияларини яратиш учун истиқболли лойиҳалар тўғрисида презентация кўринишида ахборот тақдим этишди. Учрашув борасида «Бюро Веритас» компаниясининг вакиллари томонлар ўртасидаги ҳамкорликни, шу жумладан техник ҳамкорлик ва техник воситаларнинг электр магнит мос келувчанлиги параметрларини ўлчаш/синаш бўйича қўшма лаборатория яратиш ҳамда амалга оширилиши 2018-2019 йилларга режалаштирилган, ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик текширувдан ва даврий синовдан ўтказиш лойиҳалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Кўрсатилган лойиҳалар доирасида «ЎзММИ» ДК ва «РССМ» ДК негизида лаборатория яратилиши, замонавий ўлчаш ва синаш ускуналари билан жиҳозланиши, мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқитиш (стажировка), илмий семинарларда иштирок этиш, шунингдек халқаро талабларга асосан СЕ маркировкасини қўллаш бўйича биргаликда ишлар бажарилиши кўзда тутилган.

Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида метрологик текширув ва синовларнинг янги усуллари ўзлаштирилиб, бу ўз навбатида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва республика ҳудудига олиб кириладиган маҳсулот сифатининг яхшиланишини таъминлайди.

 Ж-б Аттила Онат «BureauVeritas» компанияси ва «Ўзстандарт» агентлиги ўртасида  мустаҳкам алоқа ўрнатишга ва барча фаолият йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашув натижаларига кўра Бюро Веритас ва «Ўзстандарт» агентлиги «Ўзбекистон миллий метрология институти» ДК ўртасида метрология ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться