Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоат жойларда ёнғиндан сақланиш қоидалари

2018-04-05 | Жамият

Замонавий йирик савдо мажмуалари – фуқароларнинг кундалик харид қилиш ва маданий ҳордиқ чиқариш учун энг қулай ва оммабоп масканларига айланиб бўлган.

Ушбу мажмуаларда хавф-хатар юзага келиши ҳақида фикр туғилиши қийин бўлсада, уни эътибордан чиқариш мумкин эмаслигини англашимиз мақсадга мувофиқ.

Жумладан, энг кўп учрайдиган хатар – ёнғиндан сақланиш учун қуйидаги оддий қоидаларга амал қилишимиз зарур:

савдо марказларига кирганингизда ўзингиз юрган йўлингиз (маршрут)ни эслаб қолишга ҳаракат қилинг, чунки кутилмаганда уни дарҳол тарк этишингиз керак бўлиб қолиши мумкин;

асосийси фавқулодда эвакуация йўлаклари жойлашувига эътибор беринг. Одатда улар махсус ёзувлар ёки алоҳида белгилар билан кўрсатилади, масалан: кўрсаткич, югураётган одам ва ҳ.к белгилари.;

савдо марказларида тутунни кўришингиз ёки унинг ҳидини сезишингиз билан саросимага тушманг, ўзингизни қўлга олинг ва дадил ҳаракатланинг. Аввало, хавфнинг ҳақиқий кўламини баҳолашга ҳаракат қилинг. Агар ушбу савдо қилиш маркази сизга таниш бўлса, уни энг хавфсиз йўналишда тарк этишга ҳаракат қилинг. Хавфсиз жойга чиқиб бўлиб, ёнғин хавфсизлиги ходимларига қўнғироқ қилинг;

кўп миқдорда тутун билан қопланган жойга имкон қадар яқинлашманг;

юқори қаватларга чиқманг, четларда жойлашган хоналарга яширинишга уринманг;

ёнғин пайтида лифтдан фойдаланманг, уни исталган вақтда тўхтатиб қўйишлари мумкин;

ёнғин пайтида энг муҳими – нафас олиш йўлларини заҳарли тутундан ҳимоя қилишдир. Бунинг энг осон йўли – намланган дастрўмол ёки бошқа мато билан нафас олиш йўлларингизни беркитинг (агар матони намлашнинг иложи бўлмаса, у ҳолда қуруқ мато ҳам бўлади);

иложи борича пастроқда жойлашинг, чунки тутун консентрацияси қуйида камроқ бўлиб, юқорида кўпроқ тўпланади;

оёқ остида қолиб кетмаслик учун керакли жойга ўртача тезлик билан чиқишга ҳаракат қилинг;

тутун ичида кўриш ёмонлашганда, деворлар ёки тутқичларга суяниб, ҳаракатланинг;

агар йўлингизда ҳарорат кўтарилиб кетаётганини ҳис қилсангиз, ортга қайтинг;

оломон орасида қолиб кетсангиз қўлларингизни мушт қилиб, тирсакларингизни эгинг ва уларни икки ён томонингизга босинг, оёқларингизни олдинга тираб, танангизни орқага ташланг, ортингиздаги босимни ушлаб туришга ва олдиндан жой бўшатиб ҳаракатланинг;

агар кийимингиз ёнаётган бўлса, ҳар қандай ҳолатда ҳам югуриш мумкин эмас, чунки югуриш алангани кучайтиради. Оловни ўчириш учун ерга ётиб думалаш ёки ёнаётган кийимни ечиб ташлашга ҳаракат қилинг. Кислороднинг олов билан киришишини чеклаш учун ўзингизни қаттиқ мато ёки кийим билан ўрашингиз мумкин. Терига олов таъсирида ёпишиб қолган матоларни олиб кўчириб олишга ҳаракат қилманг – буни шифокор қилгани маъқул;

имкон қадар ёнғинни ўчиришда савдо марказининг ходимларига ёрдам беришингиз мумкин, аммо уларга халақит бермаслик янада муҳимроқ эканлигини унутманг.

Савдо марказларининг ходимлари ёнғин хавфсизлиги бўйича тайёргарликдан ўтишлари ва шу каби ҳолатларда ҳаракат режасини ишлаб чиқишлари керак.

Кичик ёнғинлар содир бўлганда, яъни ўт ўчирувчиларнинг ёрдамисиз ёнғинни ўчириш имконияти мавжуд бўлса, дарҳол ўчириш чораларини кўринг.

Ёнингизда ёрдамга муҳтож ва ҳаёти хавф остида қолганларни кўрсангиз, албатта ёрдам қўлини узатинг, аммо ўз хавфсизлигингизни хам унутманг.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться