Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Томорқа – даромад манбаи
2018-04-05 | Жамият
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Полосон қишлоғида яшовчи Юрсинали Хирожов тажрибали соҳибкорлардан.
У 10 сотихли томорқасида “Мерседес”, “Келин бармоқ” навли узум парваришлайди. Уч-тўрт йил аввал барпо этилган мазкур боғдан ўтган йили 5 тонналик ҳосил олди. Захира учун қолдирилган ҳосил оила дастурхонини ҳозиргача тўлдириб турибди.
Боғбон ердан унумли фойдаланиш мақсадида йил бошида токзорга плёнка остида помидор кўчати қадади. Баравж ривожланган экин айни пайтда гулга кириб, мева туга бошлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги