Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Хитойга ташриф буюрди

2018-04-04 | Жамият

Шу кунларда “Тараққиёт стратегияси” маркази ва «Huawei» компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича офиси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги вакилларининг ХХРга амалий ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича “Ақлли шаҳар”, “Ақлли маҳалла”, “Ақлли тиббиёт” ҳамда “Ақлли ҳокимият” тизимларини жорий этиш назарда тутилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор инновацион технологиялардан унумли фойдаланиш каби вазифалар белгиланган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон делегацияси Шанхай ва Шеньчжэнь шаҳарларида бўлиб, у ерда муваффақиятли жорий этилган инновацион технологиялар билан танишди. Ташриф доирасида хавфсизлик, шаҳарсозлик ва ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, замонавий ахборот технологиялари, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича амалий учрашувлар ўтказилди.
 
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Шеньчжэнь шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси асосида йўлга қўйилган полиция кўмондонлик марказларининг иш фаолиятини яқиндан ўрганди. Бундан ташқари, «Huawei» компанияси лабораторияларида ҳам бўлиб, “Ақлли шаҳар” концепцияси асосида шаҳарсозлик ва ободонлаштириш, уй-жой хўжалиги соҳаларида татбиқ этилган инновацион ечимлар ва технологиялар билан танишди.
Ташриф якунига кўра, Шеньчжэнь шаҳрида «Huawei» компаниясининг юқори мартабали раҳбарияти ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида халқаро ҳамкорлик меморандуми имзоланади.
 
Эслатиб ўтамиз, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва «Huawei» компанияси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида 2018 йилда турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида шу каби қатор амалий ташрифлар уюштирилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться