Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири: Ҳуқуқий ахборотни инсонлар учун қулай бўлган вақтда ва кўринишда етказиш керак

2018-04-03 | Сиёсат

2018 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида Адлия вазири 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати юзасидан ахборот берди. Р.Давлетов ўз ахборотида қуйидагиларни билдирди.

“...Биз тўғри тушунамизки, оддий инсонлар учун ҳам қонунлар тушунарли ва содда бўлиши лозим ва бунга ўз фаолиятимизда интиламиз, шу билан бирга объектив ҳолат қонунларни биз хоҳлагандай содда қилиш имконини бермайди.

Барча ривожланаётган давлатлар ҳам профессионал қонунлар қабул қилиш амалиётига ўтмоқда.

Шунинг учун, қонунларнинг моҳиятини, уларда белгиланган энг керакли, оддий инсонлар учун муҳим бўлган қоидаларни содда ва тушунарли тарзда етказиш долзарблиги ортиб боради”.

Шу билан бирга Адлия вазири ўз ахборотида бугунги вазият ва шароитда қабул қилинган қонун ҳужжатларини аҳоли ва ижрочиларга етказишда замонавий усул ва воситалар ёрдамида амалга ошириш лозимлигини билдириб, бу борада эътибор қаратилаётган жиҳатларга тўхталди. Бунда:

“...Маълумотни етказиш усули сифатида информацион технологиялардан кенг фойдаланиш рағбатлантириляпти. Буни эса ҳуқуқий ахборот тарқатиш учун улкан майдонча деб баҳолаш мумкин.

Шунинг учун, Биз Фейсбук, Инстаграм, Твиттер, Одноклассники, Вконтакте ижтимоий тармоқларида ҳамда Ютуб видеоҳостингида ўз саҳифаларимизга эгамиз, охирги 4 ой давомида ушбу саҳифаларимизга 100 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди, Фейсбук тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифасига 7 минг нафар фуқаро аъзо бўлган ва мазкур саҳифалар бевосита фуқаролар билан мулоқот қилиш платформасига айланиб улгурди, ундан ташқари “Халқ билан мулоқот” гуруҳи ҳам Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан бошқариб бориляпти, бу саҳифа Интернетдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, бугунги кунда 100 минг аъзосига эга.

“Телеграм” ахборот дастуридаги “Ҳуқуқий ахборот” канали 4 ой олдин ташкил этилди, бугунги кунга келиб – 80 минг аъзога эга, ушбу канал орқали бугунги кунгача 2,500 дан ортиқ ҳуқуқий ахборот тарқатилди. Канал аъзоларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаоллигини ошириш мақсадида турли танловлар эълон қилиниб, ғолиблар муносиб рағбатлантириб бориляпти.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться