Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Парижликлар Самарқандда йиғилиш ўтказди

2018-04-02 | Туризм

Франциянинг Париж шаҳридаги туристик компаниялар ассоциацияси (Ilе de Francе) аъзолари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг махсус рейси орқали Самарқандга келди. 

Жорий йил 22 февраль куни Президентимиз раислигида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси Париждаги туристик компаниялар ассоциацияси билан ҳамкорликда ассоциациянинг навбатдаги йиллик йиғилишини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришган эди. Ушбу келишув асосида Париждаги туристик компанияларнинг 100 нафардан ортиқ раҳбар ва масъул ходимларининг юртимизга ташрифи уюштирилди. 

31 март куни Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонларни Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов бошчилигидаги расмийлар тантанали кутиб олди. 

Шаҳар ҳокими меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, ассоциациянинг навбатдаги йиғилиши Самарқандда ўтказилиши учун барча имкониятлар яратилганини таъкидлади. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва шаҳардаги сайёҳлик фирмалари Париж шаҳри билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. 

Ilе de Francе ассоциацияси президенти Лионел де Робие Франциядаги сайёҳлик компанияларининг Ўзбекистонга мазкур ташрифи давлатларимиз ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бу борада янги истиқболлар очишга хизмат қилишини қайд этди. Кутиб олиш маросими юқори савияда ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди. 

– Самарқанд қадимий Буюк ипак йўлининг маркази, мўъжизавий шаҳар, – дейди Лионел де Робие. – Бу шаҳарга келиш ва унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишни ҳар бир француз орзу қилади. Шунинг учун бугун Самарқандга Франциядаги энг йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари ташриф буюриб, бу ердаги туризм индустрияси иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Ассоциациямизнинг навбатдаги йиғилишини ушбу тарихий шаҳарда ўтказиш эса биз учун улкан шараф. 

“Registon plaza” меҳмонхонасида ассоциациянинг йиғилиши ўтказилиши баробарида, Самарқанд шаҳридаги туристик объектларга саёҳат, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг туризм имкониятлари бўйича тақдимотлари, маҳаллий туристик фирма ва компаниялар вакилларининг француз ҳамкасблари билан учрашувлари ташкил этилди. 

Меҳмонлар туристик объектлар билан танишиш мақсадида 2 апрель куни Бухоро шаҳрига жўнаб кетди. 

 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться